19 август куни Коня шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда Тошкентнинг бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади:
- Тошкент халқаро аэропортидан Қумариқ ва Содиқжон Толипов кўчалари бўйлаб Нукус кўчасигача;
- Нукус кўчасидан унинг Ойбек кўчаси билан кесишмасигача;
- Ойбек ва Афросиёб кўчаларидан Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмасигача;
- Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб унинг Навоий шоҳкўчаси билан кесишмасигача;
- Навоий шоҳкўчаси бўйлаб унинг Амир Темур шоҳкўчаси билан кесишмасигача;
- Амир Темур шоҳкўчаси бўйлаб унинг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача;
- Ислом Каримов кўчаси бўйлаб унинг Ботир Зокиров кўчаси билан кесишмасигача;
- Ботир Зокиров кўчасидан Пахтакор кўчаси 79-уйгача.
Изоҳ (0)