Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Афғонистон нефть маҳсулотлари ва товарларни бартер схемаси орқали сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бунинг эвазига мамлакат Россияга минераллар, майиз ва дори-дармонлар учун хом ашё экспорт қилишга рози. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Бизнинг устувор вазифамиз бу Россия товарларини бартер асосида импорт қилишдир. Агар ушбу схема бўйича операциялар муваффақиятсиз бўлса, биз молиявий операциялардан фойдаланишимиз мумкин. Бу масалада ҳеч қандай муаммо йўқ, — деди Афғонистон саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Нуриддин Азизий.

Унинг таъкидлашича, АҚШ ёки Европа Иттифоқи томонидан бундай хом ашё етказиб беришда ҳеч қандай чекловлар йўқ, Афғонистон бу товарлар учун пул билан тўлаши мумкин.

Нуриддин Азизийга кўра, мамлакат 2022 йил охиригача 1 млн тоннага яқин бензин ва 1 млн тонна дизель ёқилғиси етказиб бериш бўйича Россия билан келишувга эришмоқчи.

Россия нефть маҳсулотлари эвазига Афғонистон фойдали қазилмаларни таклиф қилиши мумкин.

Бундан ташқари, бизда қуритилган мевалар, майиз ва доривор ўтлар бор, Афғонистон тарихан Россияга катта ҳажмдаги майиз етказиб берган. Доривор ўтларнинг нархи ҳозир жуда юқори ва Россия дори учун бундай хом ашёга муҳтож. Биз эса улардан бартер савдосида фойдаланишимиз мумкин, — деди у.

Афғонистон Саноат ва савдо вазирлиги делегацияси 14 августдан буён Россияда бўлиб турибди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар