Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги «Сармозор» қабристони ёш болалар томонидан ёқиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, «Сармозор» МФЙда жойлашган қабристонда ёнғин келиб чиққани айтилган видеомурожаат Қўштепа тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан жойига бориб ўрганилган.
Натижада қабристон ҳудудида ҳеч қандай ёнғин юз бермагани аниқланган.
Изоҳ (0)