Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Саудиялик миллиардер шаҳзода Ал-Валид Бин Талал Москванинг Украинага бостириб кириши пайтида Россия фирмаларига 500 миллион доллардан ортиқ сармоя киритди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Мазкур сармоя Форс кўрфази давлатининг ОПЕК+ ҳамкори билан эҳтиёткор сиёсий позициясини сақлаб қолганлигининг белгисидир.

Биржа аризасига кўра, шаҳзода Ал-Валиднинг инвестиция фирмаси Kingdom Holding компанияси февраль ойида «Газпром», «Лукойл» ва «Роснефть» томонидан чиқарилган депозитар квитанцияларни сотиб олди. Россия 24 февраль куни Украинага бостириб кирган эди.

Бобоси замонавий Саудия Арабистонининг асосчиси бўлган Ал-Валид мамлакатнинг энг бой одамларидан бири ҳисобланади.

Саудия компанияси 2020 йилдан бери глобал қимматли қоғозлар ва депозит квитанцияларига 3,4 миллиард доллар сармоя киритди.

67 ёшли шаҳзода Ал-Валид Сitigroup ва Apple каби компанияларда улушларни қўлга киритганидан сўнг энг обрўли саудиялик инвесторлардан бирига айланди.

Ал-Валид узоқ муддатли инвестициялар билан танилган ва машҳур инвестор Уоррен Баффетнинг мухлисидир.

Аввалроқ Saudi Aramco’нинг даромади нефть бозорида яна бир рекорд ўрнатган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар