Америкалик тадбиркор, инженер ва миллиардер Илон Маск «Манчестер Юнайтед» футбол клубини сотиб олиш истагида эканини маълум қилди.
Twitter саҳифасида ўз сиёсий қарашлари ҳақида гапирар экан, инглиз клубини сотиб олиш истагида эканини ҳам қўшиб кетди.
«Мен Республикачилар партиясининг ўнг ярмини ва Демократик партиянинг чап ярмини қўллаб қувватлайман.
Бундан ташқари «Манчестер Юнайтед»ни сотиб оляпман, хуш келибсиз», — дейди Маск.
«Манчестер Юнайтед» клуби америкалик ака-ука Глейзерларга тегишли. Сўнгги вақтларда клуб сотилиши мумкинлиги ва унга қатор харидорлар борлиги ҳақида хабарлар янграмоқда.
Изоҳ (0)