Андижон вилояти Асака туманида фуқаро қайнакасини пичоқлаб қўйди.
2022 йилнинг 13 август куни соат 20:30 ларда Асака туманида яшовчи 1983 йилда туғилган эркак фуқаро Н.Ш. яшаш уйи олдида оилавий келишмовчиликлар сабабли қайнакаси, 1982 йилда туғилган Асака тумани фуқароси И.М. билан жанжаллашиб қолади.
Жанжал давомида у қўлида бўлган хўжалик пичоғи билан И.М.нинг бел соҳасига бир маротаба уриб, ўртача оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят Кодексининг 105-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)