Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин ўз фармони билан мамлакатда «Қаҳрамон она» унвонини жорий қилди. Бу ҳақда «Meduza» нашри хабар бермоқда.

Фото: «Aussiedlerbote.де»

Фото: «Aussiedlerbote.де»

Ушбу унвон Россия фуқароси бўлган 10 ёки ундан ортиқ болани туғган ва тарбиялаган аёлларга, ўнинчи боласи бир ёшга тўлганда (ҳамда бошқа тўққиз нафар боланинг ҳаммаси тирик қолган тақдирдагина) берилади.

«Қаҳрамон она» унвонини олган аёллар шу номдаги орден ва 1 миллион рубль (таҳмиман 178 миллион сўм) миқдорида бир марталик тўлов билан тақдирланади.

«Қаҳрамон она» унвони «Россия Қаҳрамони» ва «Меҳнат Қаҳрамони» унвонлари билан бир қаторда Россиянинг энг олий унвонлари рўйхатига киритилади.

Маълумот учун, СССРда «Қаҳрамон она» унвони 1944 йилдан бошлаб берилган. Уни 10 ва ундан ортиқ бола туғган ва тарбиялаган оналар олишлари мумкин эди. Унвон соҳиблари учун алоҳида имтиёзлар мавжуд эди. Ҳаммаси бўлиб СССРнинг 400 мингдан ортиқ аёл «Қаҳрамон она» унвонини олган. Бироқ Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин у Россия мукофотлари тизимидан чиқарилган.

2022 йил июнь ойида Владимир Путин «Қаҳрамон она» унвонини қайта тиклаш ғоясини қўллаб-қувватлаб, уни бир миллион рубль мукофот пули тўлаш билан тўлдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди