Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан давлат ОТМларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Низомга кўра, давлат ОТМлари, шу жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Бош прокуратура академияси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда Банк-молия академиясининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қопланади.

Бунинг учун давлат ОТМларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган талаба хотин-қизлар (талабгорлар) 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини қоплаб бериш юзасидан (табақалаштирилган тўлов-контракт тўловлари бундан мустасно) ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15 сентябргача ариза билан мурожаат этади. Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Аризалар 3 иш кунида кўриб чиқилиб, рўйхат шакллантирилади. 2022 йилда умумлаштирилган талабгорлар рўйхати 5 иш кунида тўлов-контрактларни қоплаб бериш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига (2023 йилдан ОТМнинг идоравий мансублигига кўра тегишли вазирликлар ва идораларга) юборилади.

Талабгорларга тўлов-контракт суммасини қоплаб бериш тўғрисида жорий ўқув йилининг 15 октябрига қадар тегишли ОТМ ректори (филиал директори) буйруғи қабул қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк