Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мьянма давлат маслаҳатчиси, 77 ёшли Аунг Сан Су Чжи тўрт ҳолатда коррупцияда айбланиб, олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У До Кҳин Чжи жамғармаси маблағларини ўзлаштирганликда айбдор деб топилган. Маълум бўлишича, собиқ маслаҳатчи соғлиқни сақлаш ва таълимни қўллаб-қувватлаш учун ўзи ташкил этган ташкилот маблағларини уй қуриш ва давлат ерларини имтиёзли ставкада ижарага олиш учун ишлатган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Умуман олганда, Аун Сан Су Чжи порахўрликдан тортиб сайловлардаги фирибгарликкача бўлган камида 18 та жиноятда айбланган. Бироқ собиқ давлат маслаҳатчиси айбловларни абсурд деб атади ва ўз айбини рад этди.

2021 йил декабрда Мьянма суди Аунг Сан Су Чжини армиядаги келишмовчиликни қўзғатгани учун тўрт йилга, январда эса коронавирус чекловларини бузгани учун яна икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Апрель ойида эса у порахўрликда айбланиб, беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. 23 апрель куни Аун Сан Су Чжи уй қамоғида бўлганидан сўнг Нейпидо қамоқхонасидаги бир кишилик камерага ўтказилган.

Аун Сан Су Чжи 2016 йилдан 2021 йилгача Мьянма фуқаролик ҳукуматига раҳбарлик қилган. Ҳокимиятга келишидан олдин у ҳарбий диктатурага қарши курашнинг рамзи бўлиб, бу учун Нобель тинчлик мукофотини олган.

2021 йил 1 февралда ҳарбийлар Мьянмада давлат тўнтаришини амалга оширди ва мамлакат фуқаролик раҳбарияти ҳибсга олинди. Хунта Аун Сан Су Чини 11 кг олтин ва 600 минг доллар пора олганликда айблади. БМТ маълумотларига кўра, ўшанда мамлакатдаги намойишлар чоғида камида 70 киши ҳалок бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов