Нидерландиялик собиқ футболчи Рафаэл вна дер Варт «Барселона»нинг Френки де Йонгга нисбатан қилаётган муносабатини кескин танқид остига олди.
Пулинг йўқ вақтда қандай қилиб футболчи сотиб олиш мумкин, жин урсин. Буни шармандалик деб ҳисоблайман. Яна доим тиржайиб юрадиган ва ўзини муҳим санаб, қироллардек тутадиган Лапортани ҳам қайд этиш керак.Нидерландиялик собиқ футболчи 2008—2010 йиллар мобайнида «Реал»да тўп сурган.«Барселона» де Йонгга қилаётган муносабати — одамга нисбатан бундай қилиш керак эмас. У жуда кўп пул ишлаяптими? Шартнома тузилар экан, уни ёки бажариш керак ёки яхши шароитда кетишга рухсат бериш лозим, аксинча эмас.
«Барселона» — мафия ва у жазоланиши керак. Шу сабаблар туфайли «Барселона» номи жуда ёмон кўринмоқда. Бу буюк клуб, ҳамма унда ўйнашни хоҳлайди. Бироқ ҳозир уларга бошқа томондан баҳо беряпмиз ва менимча, ҳозир у ерда тўп суриш — шармандалик.
Рафаэл ван дер Варт, собиқ футболчи
«Барселона» ва Френки де Йонг ўртасида келишмовчилик юзага келган. Футболчи пандемия даврида маошининг маълум қисмидан кейинчалик олиш шарт билан воз кечган. Ҳозирги раҳбарият бу пулларни қайтаришни истамаяпти. Шунингдек, «Барса» футболчини сотиб юбориш истагида, бироқ Фрэнки қарздорлик қоплаб берилмагунга қадар кетиш ниятида эмас.
Изоҳ (0)