Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 2022/23 йилги мавсумининг илк турида ғалабага эришди.
Карло Анчелотти шогирдлари сафарда «Алмерия»ни мағлубиятга учратди (2:1).
Мадридликлар қаторасига 14 мавсумдан бери 1-тур ўйинида ютқазмаяпти. Сўнгги бор «Реал» 2008/09 йилги мавсумни мағлубият билан бошлаганди. Ўшанда Мадрид жамоаси «Депортиво»га 1:2 ҳисобида ютқазган.
Кетма-кет 14 мавсумни мағлубиятсиз бошлаш — Ла Лига тарихидаги иккинчи энг яхши натижа. Рекорд ҳам «Реал»га тегишли бўлиб, пойтахт жамоаси 1961—1976 йиллар мобайнида (16 мавсум) 1-турни бой бермаган.
Карло Анчелотти жамоасининг кейинги ўйини «Сельта»га қарши 20 августда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)