«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Криштиану Роналду билан шартномани бекор қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Клубдагилар футболчининг ишга бўлган муносабати ўзгаришини хоҳламоқда. Агар бундай бўлмаса, «Манчестер Юнайтед» Роналду билан шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқади, дея хабар қилмоқда Sky Sports.
37 ёшли футболчининг манкунианлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Аввалроқ Криштиану Чемпионлар Лигасида ўйнаш учун жамоани тарк этишни истаётгани хабар қилинганди.
«Манчестер Юнайтед» АПЛ 2022/23 йилги мавсумида кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади, уларда Роналду самарали ҳаракат амалга ошира олмади.
Мавзуга доир: Криштиану Роналду «Брентфорд»га қарши ўйиндан сўнг мухлислар олдига бормасдан, кийим алмаштириш хонасига кириб кетган
Изоҳ (0)