Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Эртага, 15 август куни «Толибон» ташкилоти томонидан тайинланган Афғонистон ҳукумати делегацияси Москвага етиб боради. Таъкидланишича, делегацияга Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилик қилади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Фото: Twitter

Фото: Twitter
15 август куни Москвада Афғонистон саноат ва савдо вазири билан музокаралар ўтказилади. Делегация таркибида иқтисодчи ва молиячилар ҳам бор. Афғонистонликлар нефть, бошқа турдаги ёқилғи, буғдой, ун, кунгабоқар ёғи сотиб олишни режалаштирмоқда, — дейди Россиянинг Афғонистондаги элчиси Дмитрий Жирнов.
Унга кўра, тайинланган Вазирлар маҳкамаси делегацияси Қозонга ҳам ташриф буюради. «Бундай алоқалар минтақалараро мустаҳкам муносабатларни ривожлантириш учун зарур», — деб тушунтирган Жирнов.

Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (СПХИФ) давомида Афғонистон Савдо-саноат палатасининг «Толибон» томонидан тайинланган раҳбари Муҳаммадюнус Ҳусайн Афғонистон томони Россиядан 5 минг тонна нефть, 2 миллион тонна ғалла, шунингдек, бож олинмайдиган савдо ва озиқ-овқат маҳсулотларини келишган ҳолда сотиб олиш ниятида эканини маълум қилди.

Мавзуга доир: Хитой Афғонистондан мева импорт қилишни режалаштирмоқда

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди