Арманистон пойтахти Еревандаги «Сурмалу» савдо марказида портлаш юз берди. Бу ҳақда Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Портлаш ва ёнғин соат 13:23 да содир бўлган.
Воқеа гувоҳлари ижтимоий тармоқларда савдо марказидан қуюқ қора тутун чиқаётгани акс этган видеони жойлаштирган.
Яқин атрофдаги уйда яшовчиларнинг сўзларига кўра, улар аввал кучли портлаш овозини эшитган, кейин эса шиддатли олов алангаланишига гувоҳ бўлган.
Воқеа жойига дастлаб ёнғин-қутқарув гуруҳининг олтита экипажи, сўнгра яна иккитаси ҳамда тез ёрдам машиналари келган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, бир киши ҳалок бўлган, яна 20 киши касалхонага ётқизилган.
Ёнғинга хавфнинг иккинчи даражаси берилди.
Изоҳ (0)