Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Францияда Европа Иттифоқи стандартлари билан уйғунлаштирилган истеъмол нархлари июль ойида йиллик кўрсаткичда 6,8 фоизга ошган. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Бу кўрсаткич мамлакат учун рекорд ҳисобланади. Июнь ойида инфляция 6,5 фоизга тенг бўлган эди.

Ўтган ой билан солиштирганда, Францияда истеъмол нархлари июлда 0,3 фоизга ўсди. Июнь ойида ўсиш 0,7 фоиз бўлган эди.

Француз стандартлари бўйича ҳисобланган истеъмол нархлари июль ойида 6,1 фоизга ўсган. Бу 1985 йил июлидан бери энг юқори кўрсаткич.

Хизматлар нархлари июль ойида 3,3 фоизга нисбатан июлда 3,9 фоизга, озиқ-овқат нархлари бир ой олдинги 5,8 фоизга нисбатан 6,8 фоизга ўсди.

Шу билан бирга, энергия нархининг ўсиши бироз секинлашди — июнь ойидаги 33,1 фоизга нисбатан 28,5 фоизгача.

Аввалроқ АҚШда нархлар ошиши апрель ойидан бери биринчи марта пасайган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила: Қирғизистонда депутатлар маошини зилзила қурбонларига ёрдам учун ўтказмоқчи
Дунё
Байден келгуси президентлик сайловига номзодини қўйиш-қўймаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди