Давлат тест маркази Фарғона вилояти Сўх туманида ўтказилган тест синови натижалари нега имтиҳон топширилган куннинг эртасига эълон қилинмаётгани бўйича тушунтириш берди.
Таъкидланишича, абитуриентларнинг тест синовида тўплаган баллари тест синови ўтказилган куннинг эртасига эълон қилинади. Лекин Давлат комиссиясининг 2-сонли баёнида Фарғона вилоятининг Сўх туманида ўтказилган тест синови натижаларини бир кунда эълон қилмасликка истисно тариқасида рухсат берилган. Чунки:
- Сўх тумани Ўзбекистоннинг анклав ҳудуди ҳисобланади;
- у ерда ўтказилган тест синови материалларини Қирғизистон ҳудудидан олиб ўтиш лозим;
- тест материалларини ҳар куни Тошкент шаҳрига етказиш имкони мавжуд эмас.
Маълумот учун, 12 август куни 1-сменада Сўх туманида тест синовлари тўлиқ якунланди.
Изоҳ (0)