• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Уларнинг энг кичиги 19 ёшда эди. 43 йил илгари ҳалокатга учраган «Пахтакор-79»ни хотирлаб

    1979 йил 8 августда «Пахтакор» Ворошиловграднинг «Заря» жамоасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратади. Ушбу учрашув «Пахтакор»нинг ўша вақтдаги таркиби учун энг сўнгги ўйин бўлгани ҳеч кимнинг хаёлига келмасди.

    Кейинги учрашув 13 август куни Минскнинг «Динамо»сига қарши бўлиб ўтиши лозим эди. 11 август куни Украинанинг Днепродзержинск шаҳри яқинида 8400 метр баландликда Тошкент-Гурев-Донецк-Минск йўналиши бўйича учаётган Tu-134 ҳамда шу русумдаги яна бир самолёт ҳавода бир-бирига тўқнашиб кетади.

    Фожиа натижасида икки самолёт бортида бўлган 178 кишининг барчаси ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган. «Дарё» фожиада ҳалок бўлган «Пахтакор» аъзолари ёдга олинган 2021 йилдаги мақолани қайта тақдим этади.

    Фото: «Пахтакор»

    Идгай Тазетдинов (мураббий)

    1933 йил 13 январда таваллуд топган. Фаолиятини Тошкентнинг «Медик» болалар жамоасида бошлаган. Ундан сўнг «Труд»да ўйнаган. 1953—55 йилларда «Спартак»нинг иккинчи жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 1956 йилда «Пахтакор»га ўтган. 4 йил давомида «Б» классда 108 та ўйинда майдонга тушган ва 21 та гол урган. 1958 йилдан бошлаб жамоа сардорлиги унга топширилган.

    «А» классда 1960—1963 йиллар давомида 94 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган. 1964—1965 йилларда «Политотдел»га ўйновчи мураббий бўлиб ўтган. Ундан сўнг «Янгиер», «Андижон», «Янгиариқ» жамоаларидан сўнг 1977 йилда «Пахтакор» мураббийига айланган.

    Михаил Ан (ярим ҳимоячи)

    Коллаж: «Koryosaram»

    1952 йил 19 ноябрда туғилган. Михаил акаси Дмитрий билан бирга Свердловдаги ёшлар жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 1968 йилда Тошкентдаги спорт мактаб-интернатига қабул қилинади. Фаолиятини «Политотдел»да бошлаган футболчи 1971 йилда «Пахтакор»га ўтади.

    Ан янги ўзбек футболининг ёрқин футболчиларидан бири эди. У жамоадошлари билан тез тил топишар, кучли ва аниқ зарбага эга эди. СССРнинг юқори лигасида 138 ўйинда майдонга тушиб, 30 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 1974 ва 1978 йилда СССРнинг энг яхши 33 футболчиси рўйхатида учинчи ўринни эгаллаган.

    Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида (1976) СССР терма жамоасини сардор сифатида майдонга олиб чиққан. СССР миллий терма жамоасида эса 2 та ўйин ўтказган.

    Ан жароҳат олганди ва Минскдаги «Динамо»га қарши ўйинда иштирок этмаслиги керак эди. Аммо жамоадошлари Михаилни ўзлари билан бирга боришга кўндиради. 27 ёшли Ан ҳам авиаҳалокат қурбонига айланади.

    Олим Аширов (ҳимоячи)

    1955 йил 25 январда Тошкентда таваллуд топган. Аширов бутун фаолиятини «Пахтакор»да ўтказган. Ҳимоя чизиғининг алмаштириб бўлмас футболчиси бўлган. 149 ўйинда 5 та гол уришга муваффақ бўлган 24 ёшли Аширов ҳам ўша машъум ҳалокатга учраган самолёт бортида бўлган.

    Равил Агишев (ҳимоячи)

    1959 йил Бухорода туғилган. Равил болалигидан футболга меҳр қўйган ва Бухоронинг «Спартак» жамоасида футбол сирларини ўргана бошлаган. 1978 йилда «Пахтакор» футболчини ўз сафига қўшиб олди. Ўша йили Агишев 13 та ўйинда майдонга тушди. Мухлислар ҳимоячини илиқ қабул қилди. Фожиали 1979 йилда эса 14 та ўйинда иштирок этишга улгурган Равил 20 ёшида ҳалок бўлди.

    Владимир Фёдоров (ҳужумчи)

    Чапдан ўнгга: Владимир Фёдоров, Михаил Ан ва Василис Хадзипанагис

    Чапдан ўнгга: Владимир Фёдоров, Михаил Ан ва Василис Хадзипанагис
    Фото: «Пахтакор»

    Владимир 1955 йил 5 январда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида таваллуд топган. 1972 йилдан бошлаб «Пахтакор» сафида ўйнашни бошлаган. Фёдоровнинг Тошкент жамоаси сафидаги дебют ўйини «Звезда»га қарши бўлган. Владимирнинг биринчи голи ҳал қилувчи ролни бажарган.

    1974 йилда СССРнинг энг яхши ҳужумчилари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллаган. Ўша йилнинг 18 октябрида СССР терма жамоаси таркибида биринчи ўйинини ўтказган. Европа чемпионатида Ирландияга қарши ўйинда захирадан майдонга тушган. Умумий ҳисобда терма жамоада 18 та ўйинда иштирок этган. 25 ёшида авиаҳалокат қурбонига айланди.

    Константин Баканов (ярим ҳимоячи)

    1954 йил 25 майда Тошкентда таваллуд топган. 1966 йилда Тошкентдаги зилзиладан сўнг оиласи билан Москвага кўчиб кетади. Москванинг «Динамо» жамоаси мактабига боришдан бош тортади ва 1971 йилда «Пахтакор»нинг иккинчи жамоасига қабул қилинади. 1972 йилда биринчи лигада 2 та ўйин ўтказади ва оғир жароҳат олади. 1973—1975 йиллар давомида майдонга туша олмайди.

    1976 ва 1977 йилларда 72 та ўйинда иштирок этиб, 17 та гол уради. Юқори лигада эса 1978—1979 йиллар мобайнида ҳаракат қилиб, 42 та ўйинда 7 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўяди. Ўша вақтда унга Москванинг «ЦСКА» жамоаси таклиф келиб тушганди. Баканов 25 ёшида фожиали ўлим топади.

    Юрий Загуменних (ҳимоячи)

    1947 йил 7 июнда туғилган. Фаолиятини Владивостокнинг «Луч» жамоасида бошлаган. 1970 йилда «Зенит» футболчини ўз жамоасига таклиф қилган. 1975 йилда машғулотлар вақтида оғир жароҳат олади ва операция қилинади. Бир ярим йил давомида футбол билан шуғуллана олмаган Юрий 1977 йилда катта футболга қайтади. Аммо «Зенит» футболчига чиқиш эшикларини кўрсатади. Загуменних «Пахтакор»га ўтади. Юрий Тошкент жамоаси сафида асосий футболчилардан бирига айланади. Юрий Загуменних «Зенит» тарихидаги энг яхши 55 футболчи рўйхатидан ўрин олган.

    Ҳалокат содир бўлган паллада Загуменних 32 ёшда эди.

    Александр Корчёнов (ярим ҳимоячи)

    Фото: «Пахтакор»

    1949 йил 4 августда Қозон шаҳрида таваллуд топган. 1972 йилда Вячеслав Соловёв Александрни «Пахтакор»га таклиф қилади. Корчёнов жамоанинг алмаштириб бўлмас футболчисига айланади. 1977 йилда сардорлик боғичи унга топширилади. Юқори лигада (1973—1975, 1978—1979) 126 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урган. Биринчи лигада эса (1976—1977) 70 ўйинда 9 та гол уришга муваффақ бўлган. Корчёнов 30 ёшида ҳалок бўлди.

    Николай Куликов (ҳимоячи)

    1953 йил 25 апрелда Москвада туғилган. 12 ёшида Москванинг «Динамо» жамоаси тайёрлов гуруҳига қабул қилинган. 1974 йилда эса Хоразмнинг «Хонқа» жамоаси футболчини ўз сафига қўшиб олади. У ерда 2 мавсум ўйнагач, 1976 йилда «Янгиер» жамоасига ўтади. Бир йилдан кейин «Пахтакор» ҳимоячини харид қилади. Куликов «Пахтакор»да 21 ўйинда майдонга тушади ва мухлисларнинг севимли футболчисидан бирига айланади.

    Николай самолётда ҳалок бўлган вақтда 26 ёшда эди.

    Владимир Макаров (ярим ҳимоячи)

    Фото: «Пахтакор»

    1947 йил 9 март куни Тожикистоннинг Сталинобод шаҳрида (ҳозирги Душанбе) таваллуд топган. 10 ёшидан футбол билан шуғуллана бошлаган. Профессионал фаолиятини 1966 йил Душанбенинг «Энергетик» жамоасида бошлаган. 1974 йилда эса Одессанинг «Черноморец» жамоасига ўтади. Биринчи йил 30 ўйинда 13 та гол урган Владимир жамоанинг тўпурарига айланади.

    Кейинги мавсумларда ҳам ишончли ҳаракат қилган Макаров «Пахтакор»нинг қизиқишлар доирасига тушиб қолади. Тошкент жамоасига ўтган футболчи 1978 йилда чемпионатда 5 та гол уради. 1979 йилги мавсумда эса 14 та ўйинда иштирок этган 32 ёшли Макаровга Минскда бўлиб ўтиши кўзда тутилган 15-ўйинни ўтказиш насиб этмайди.

    Сергей Покатилов (дарвозабон)

    1950 йил 30 декабрда Ашхободда таваллуд топган. 18 ёшида «Строител» жамоасига қабул қилинади ва у ерда 5 мавсум фаолият олиб боради. 1973 йилда Покатилов «Пахтакор»га таклиф этилади. Янги жамоасида Сергей дарҳол асосий дарвозабонга айланади. 1975 йилда эса жароҳат олиб сафдан чиқади. Узоқ вақт давомида жароҳатини даволайди. Жароҳатидан тузалган Покатилов «Динамо»га қарши ўйинда жамоанинг асосий дарвозабони сифатида Минскка бораётган эди. Покатилов ўша вақтда 30 ёшда эди.

    Сергей Покатилов «Динамо Киев» ҳужумчиси Олег Блохин йўллаган зарбани бартараф этмоқда

    Сергей Покатилов «Динамо Киев» ҳужумчиси Олег Блохин йўллаган зарбани бартараф этмоқда
    Фото: «Пахтакор»

    Виктор Чуркин (ҳужумчи)

    1952 йил 25 январда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида туғилган. 1968—1970 йиллар мобайнида Чимкентнинг «Металлург» жамоасида ўйнаган. 1971—1975 йилда «СКА» жамоаси шарафини ҳимоя қилади. 1976 йилда эса «Пахтакор» сафига қўшилади. 27 ёшли Чуркин ҳам ҳалок бўлган самолёт ичида бўлган.

    Сирожиддин Бозоров (ҳужумчи)

    1961 йилда Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган. 1972 йил Республика спорт-интернатига ўқишга киради. Икки йилдан сўнг Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафига чақирилган. Интернатнинг 10-синфида ўқиб юрган вақтларида «Пахтакор»нинг ўринбосарлар жамоаси таркибида ўйнаган. 1978 йил собиқ Иттифоқ ёшлар Спартакиадасида Ўзбекистон ёшлар термаси таркибида кумуш медалга сазовор бўлган.

    Сирожиддин авиаҳалокатда дунёдан кўз юмган футболчилар ичида энг кичиги эди. 10 август куни 19 ёшни қарши олган Сирожиддин Минскка боришни хоҳламаганини кўпчилик айтади. Аммо асосий жамоада жароҳатланганлар кўпчилиги учун Сирожиддин ҳам майдонга тушиши мумкинлиги сабаб таркибга киритилади. Асосий таркибда бирорта ўйин ўтказмаган Бозоров ҳалокат қурбонига айланади.

    Шуҳрат Эшбўтаев (ҳужумчи)

    Фото: «Пахтакор»

    1959 йил 8 февралда таваллуд топган. Шуҳрат Навоий мактаби тарбияланувчиси. 1978 йилда «Пахтакор» эътиборини тортган футболчи ўринбосарлар жамоасига қабул қилинади. Илк мавсумида 6 та гол урганди. 1979 йилда «Пахтакор»нинг асосий таркибига жалб этилади.

    Дебют ўйинида Юрий Загуменних ўрнига майдонга тушган Эшбўтаев орадан 20 дақиқа ўтиб гол уради. Бош мураббий Олег Базилевич Шуҳратни кейинги ўйинларда асосий таркибда тушира бошлайди. Шуҳрат Эшбўтаевнинг «Пахтакор» сафидаги охирги ўйини «Заря»га қарши бўлиб қолди. 20 ёшли Эшбўтаев ҳам авиаҳалокат қурбонига айланди.

    Владимир Собиров (ҳужумчи)

    1958 йил 14 январда Бухорода таваллуд топган. «Пахтакор» спорт мактабида таҳсил олган. 1977 йилда Хоразмнинг «Хонқа» жамоасида ҳам ўйнашга улгурган Владимир 1979 йилдагина «Пахтакор» асосий таркибидан жой ола бошлайди. Бош мураббий Олег Базилевич футболчига майдонда ўзини кўрсатиш учун имконият беради. Афсуски, ўша йили 21 ёшли Собиров ҳам бошқа жамоадошлари сингари ҳаётдан кўз юмади.

    Футболчилар ва мураббийдан ташқари шифокор Владимир Чумаков (1932—1979) ва маъмур Мансур Толибжонов (1944—1979) ҳам бўлган. Улар ҳам авиаҳалокат натижасида вафот этган.

    Фото: «Sports.ru»

    Тез фурсат ичида Тошкентга бошқа клублардан футболчилар чақирилди ва жамоа мавсумни давом эттирди. Уч мавсум мобайнида жамоага олий лигадан тушиб кетмаслик имконияти тақдим этилди. Лекин ҳаётдан кўз юмган бутун бир жамоа ўрнини ҳеч ким ва ҳеч нарса боса олмасди.

    Ўша машъум ҳалокат туфайли кўп минг сонли ишқибозлар футболдан бутунлай кўнгил узди. «Пахтакорчилар»нинг оила аъзоларига қанчалик қийин бўлганлигини тасаввур қилиш мушкул бўлмаса керак. Навбатдаги учрашувларга ташриф буюрган мухлислар кўзларида ёш билан янги жамоа иштирокидаги ўйинни кузатиб борарди...

    Бугун авиаҳалокатга 43 йил тўлди. Шунча вақт ўтса ҳам «пахтакорчилар» мухлислар қалбида, хотирасида қолмоқда.

    Маъруфжон Очилов тайёрлади

    11.08.2022, 16:30   Изоҳ (0)   30934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Карло Анчелотти УЕФА Суперкубогини ютиш бўйича ҳам мутлақ рекордчига айланди

    11.08.2022, 14:01

    Пеп Гвардиола: «Манчестер Сити»га Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун келмаганман

    11.08.2022, 13:36

    Карим Бензема «Реал»да соврин ютиш бўйича Хентога тенглашиб олди, фақат бир футболчи ундан олдинда

    11.08.2022, 12:02

    Видео: Римда ўзбекча қўшиқ садолари остида майдонга чиқиб келган Элдор Шомуродов (видео)

    11.08.2022, 11:00

    «Реал» УЕФА Суперкубогини қўлга киритиш бўйича «Барселона» ва «Милан»нинг рекордини такрорлади

    11.08.2022, 10:36

    Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда ўтган жангда рақибини нокаутга учратди

    11.08.2022, 09:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда йил бошидан буён қанча ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолати аниқланди?

    Ўзбекистон | 10 май, 22:00

    Суперлига. “Бунёдкор” сўнгги дақиқаларда гол уриб, “Насаф” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 10 май, 21:22

    Тошкент вилоятида Damas “пешеход”дан ўтаётган пиёдани босиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 10 май, 21:20

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    Ўзбекистон | 10 май, 20:35

    Суперлига. “ОКМК” яна камбек қилиб, “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 10 май, 20:31

    Сирдарёда эркак вояга етмаган болага зўравонлик қилди (видео)

    Ўзбекистон | 10 май, 19:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.