Карло Анчелотти бош мураббийлигидаги «Реал» УЕФА Суперкубогида «Айнтрахт»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
63 ёшли мутахассис турнирдаги 4-ғалабасини тантана қилди. Ушбу натижа бўйича Карло «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиолани ортда қолдирди. Испаниялик мураббий УЕФА Суперкубогида 3 марта ғалаба қозонган.
Анчелотти «Милан» билан 2 марта (2003, 2007), «Реал» билан 2 марта (2014, 2022) УЕФА Суперкубогида зафар қучган.
Қайд этиш керак, Анчелотти Европа топ-5 лигаларида чемпион бўлган, шунингдек, ЕЧЛда тўрт марта ғолиб бўлган ягона мураббий ҳисобланади. Бу натижалар қаторига Суперкубок ютиш бўйича рекорд ҳам қўшилди.
Карло Анчелотти фаолиятидаги 24-совринини қўлга киритди. Италиялик мураббий «Реал» билан саккизинчи титулига эга чиқди. Аввалроқ Анчелотти «Милан» билан 8 та, «Челси» ва «Бавария» билан 3 тадан, «Ювентус» ва «ПСЖ» билан биттадан соврин қўлга киритган.
Изоҳ (0)