Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Халқ таълими вазирлиги 2021/2022-ўқув йили бошланишига бир ойдан кам муддат қолаётгани сабаб фарзандининг мактабини ўзгартирмоқчи бўлган ота-оналарни бу ишни имкон қадар тезроқ амалга оширишга чақирди.

Қайд этилишича, умумтаълим муассасаларидан янги ўқув йилига тайёргарлик билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган зарур ташкилий чораларни кўриш талаб этилади.

Хусусан, 1-синф ўқувчиларини «Президент совғаси» ва ўқувчилар сонига мос равишда тўлиқ дарсликлар билан таъминлаш, янги қабул қилинган ва мактабдан кетган ўқувчилар ҳисобини олган ҳолда синфларни комплектлаш, синфлар сонидан келиб чиқиб ўқув режа, дарс соатлари тақсимоти (тарификация), ўқитувчилар билан таъминлаш ишларини амалга ошириш лозим.

«Бу билан халқ таълими тизими масъулларига якуний ҳисоб-китобни қилиб, зарур ҳолатларда дарсликларнинг қайта тақсимотини ўз вақтида амалга оширишга ёрдам берган бўласиз.

Ўқув йилини муваффақиятли бошлаш ва фарзандингизнинг таълим олишида барча зарур шарт-шароитларни яратиш учун бу жуда муҳим. Шу сабабли сиздан ушбу йўналишда эътиборли бўлишингизни сўраб қоламиз», — дейилади вазирлик мурожаатида.

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар