• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    "Қадриятлар ва миллий анъаналар" — Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистонга миллий мессенжер нега кераклиги ҳақида

    Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжер яратиш бўйича танлов эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Танлов ташкилотчиси — Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистонга бундай дастурлар нима учун керак эканлигини гапириб берди.

    Ўзбекистонда яратилган ижтимоий тармоқлар

    «Дарё»нинг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги 15 йил ичида Ўзбекистонда 32 та миллий ижтимоий тармоқ яратилган. 2022 йилга келиб уларнинг барчаси ёпилган.

    2016 йилда Uzinfocom маркази Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида «Davra.uz» сайтини ишлаб чиқди. Сайт ҳали ҳам расмий равишда бор, аммо тармоқ кўп йиллардан бери ишламаяпти.

    Бундан ташқари 2016 йилда «Учар» деб номланган тармоқ ҳам пайдо бўлган ва оммалашмаган. 2018 йилда эса UMS’га тегишли UzChat мессенжери ишга туширилган, у ҳам оммалашмаган.

    Муваффақиятли лойиҳалардан бири «Мулоқот» ижтимоий тармоғи эди. У деярли 7 йил ишлаб, 2018 йилда ёпилган.

    Нега миллий мессенжерлар оммалашмаган?

    Инновацион ривожланиш вазирлигига кўра, яратилган миллий мессенжерларнинг оммалашмаслик сабаблари асосан киберхавфсизлик, маълумотларнинг ишончли сақланиши ҳамда барқарор ишлаш қобилияти мавжуд эмаслигидир.

    Кўплаб яратилган платформалар уй шароитидаги ёки офис серверларига ўрнатилган ва фойдаланувчилар сони бир неча мингтага етганида эса фаолиятида узилишлар кузатилган.

    Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар яратишда мана шу омилларга алоҳида эътибор берилмоқда, — дейилади вазирлик хабарида.

    Мамлакатда жами 24,1 млн нафар интернет фойдаланувчилари мавжуд. Ушбу рақамлар йилига ўртача 1,4 фоизга ўсмоқда.

    Бундан ташқари аҳолининг 28,5 фоиз қисми 18-35 ёш оралиғида бўлиб, ижтимоий тармоқлар, жумладан мессенжерлардан фаол фойдаланади.

    «Қадриятлар ва миллий анъаналар»

    Мамлакатда миллий мессенжерлар ташкил қилиш учун маҳаллий бозор имконияти мавжуд.

    Бундан ташқари, глобаллашув жараёнларида ёшларимизнинг маънавий ва маърифий салоҳиятини ижобий шакллантиришда миллий брендимиз билан яратилган мессенжерларнинг ўрни беқиёс, — дейилади вазирлик хабарида.

    Вазирлик мутахассисларига кўра, халқаро тенденциялар интернет фойдаланувчилари орасида ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардан фаол фойдаланувчилар сони кун сайин кўпайиб бораётганини кўрсатмоқда.

    Бундай шароитда мамлакатимизда ҳам миллий қадриятларимизга мос, жаҳоннинг илғор технологиялари ва тажрибаларидан самарали фойдаланган ҳолда миллий ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларни яратиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади, — дейилади хабарда.

    Вазирликка кўра, Ўзбекистонда миллий мессенжер яратилиши нафақат қадриятлар ва миллий анъаналар нуқтаи назаридан балки халқаро майдонда кибероламнинг салбий таъсирларидан халқни ҳимоя қилиш, инсон учун энг қимматли бўлган шахсий маълумотларнинг сақланишини кафолатлаш, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Россия ҳамда Канада каби мамлакатларнинг миллий мессенжерлардан фойдаланиш тажрибасини инобатга олиб амалга оширилиши зарур.

    Комплекс функцияларга эга миллий мессенжерлар яратилиши орқали йилдан йилга ошиб бораётган ўзбек интернет фойдаланувчилари контингенти учун қулай, фойдали ва хавфсиз платформа пайдо бўлади, — деб ҳисоблайди вазирлик вакиллари.

    Аввалроқ Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ яратишга бўлган 32 та уриниш қандай якунлангани ҳақда хабар берилганди.

    10.08.2022, 22:45   Изоҳ (0)   7555
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Fitch: Юқори кўмир нархлари узоқ вақт сақланиб қолади

    10.08.2022, 21:32

    Ўзбекистонда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардан фойдаланиш кўрсаткичлари маълум бўлди

    10.08.2022, 19:20

    Навоийда аварияга учраган Nexia-3 аукционда 40 млн сўмга сотилди

    10.08.2022, 19:11

    Ўзбекистонда кўп ва кам даромадли одамлар нархлар ошишини қандай сезаётгани маълум бўлди

    10.08.2022, 17:39

    Кредитлар, солиқ ва божхона тушумлари кўпайди: Ўзбекистонда июль ойида ишбилармонлик фаоллиги индекси қандай бўлди?

    10.08.2022, 15:59

    Тошкентдаги 15 хонали бино қарийб 29 млрд сўмга аукционга қўйилди

    10.08.2022, 15:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.