Навоий вилояти, Нурота туманидаги Nexia-3 автомобилнинг кимошди савдоси бўлиб ўтди. Маълумотлар «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Давлат рақами 85 461 ТАА бўлган автомобиль авария оқибатида техник носоз ҳолатга келиб қолган.
Аукционга қўйилган Nexia-3 нинг бошланғич баҳоси 24,8 млн сўм эди. У кимошди савдосида Рустамхон Хўжаевга 39,7 млн сўмга сотилди.
Аввалроқ аукционга қўйилган энг арзон ва энг қиммат автомобиллар рўйхати аниқланган эди.
Изоҳ (0)