Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ижтимоий тармоқларда Зомин туманида аёл фарзандлари кўз ўнгида калтакланиб, зўрлангани ҳақида хабар чиқарилган. Ҳолат юзасидан Жиззах ИИБ маълумот берди.

Зомин тумани «Пешағор» ҚФЙда яшовчи уй бекаси, 2 нафар фарзанднинг онаси Б.З. туман ИИБга мурожаат қилиб, 2022 йилнинг 24 июль куни соат 02:45 ларда ўзининг яшаш уйига туманнинг «Ёшлик» маҳалласида истиқомат қилувчи Д.А. ҳамда унинг маҳалладоши А.А. ётоқхона деразаси орқали кириб, уни қўрқитиб, юзларига бир неча маротаба уришгани, мажбурлаб, зўрлаб номусига теггани сабабли қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Д.А. ва А.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 118- моддаси 2- қисми «в, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар