Тошкентнинг Муқимий кўчасида жойлашган биноларнинг бирида 9 август куни юз берган ёнғин бартараф этилди.
ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин Яккасарой тумани Муқимий кўчасида жойлашган янги қурилаётган 4 қаватли бинода юз берган. Ҳолат ҳақида шаҳар ФВБга хабар соат 12:24 да келиб тушган. Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:30 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:43 да қуршаб олинган ва соат 12:50 да бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида бинонинг томи ички қопламасига синтепон билан ишлов берилган қисмининг тахминан 900 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
Изоҳ (0)