Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган даврида 2 миллиондан ортиқ истеъмолчининг ҳуқуқ ва манфаати бузилиб, етказилган зарар миқдори 40 миллиард сўмни ташкил этди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева маълум қилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига шу вақтга қадар истеъмолчилардан 12 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Уларнинг 40 фоизи уй-жой коммунал, қурилиш ва транспорт хизматларига тўғри келса, 38 фоизи савдо ва умумий овқатланиш хизматлари, 16 фоизи алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 6 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади.
Ҳозирга қадар истеъмолчилар фойдасига 24,5 миллиарддан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. Қолган маблағларни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)