Ўзбекистонда 8 август кунидан ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланган.
ДТМ ходими имтиҳон жараёнидаги қоидабузарликлар ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири .
«8 август куни Ботаника боғида ўтказилган тест жараёнларини кўрадиган бўлсак, ҳали бирорта абитуриентда қоида бузиш ҳолатлари кузатилмади. Та’қиқланган воситаларни олиб киришга ҳаракат ёки бошқа бир абитуриентни ўрнига киришга ҳаракат кузатилмади. Лекин Республика бўйича олсак, қоида бузарлик ҳолатлари кузатилмоқда. Мисол учун, Фарғона шаҳрида бир абитуриент имтиҳонга телефон олиб кирган ва тестни расмга олиб интернетга чиқаришга улгурган. Бу айрим Telegram-каналларда тарқатилди. ДТМ назорат қила олмаяпти абитуриентлар бемалол телефон фойдалана оляпти деб, танқид ҳам қилинди. Аммо мазкур жараён абитуриент расмга туширган вақтдаёқ ДТМ ходимлари ва назоратчилар томонидан аниқланиб, четлатилган», — дейди ДТМ бош мутахассиси Жамшидбек Одилов.
Жамшидбек Одиловнинг айтишича, Давлат тест маркази бу бўйича расмий баёнот берган.
Изоҳ (0)