• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Молия

    «Отанг – бозор, онанг – бозор». Қандай қилиб иқтисодий тушунчалар ўзбек халқ мақоллари ва маталларида ёритилган?

     

    Халқимиз томонидан кўп минг йиллар давомида шакллантирилган мақол ва маталларда аксарият иқтисодий ғоялар ўз аксини топган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Дастлабки мақол қачон пайдо бўлганлиги номаълум, аммо у халқимиз каби қадимийдир. Ўрта Осиё халқлари ривожланишида мақол ва маталларнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Уларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, мақоллар доимо яратилиб борилган ва йиллар давомида сайқалланган, шу сабабли катта даврни қамрайди ва кенг фикрларни ифодалайди.

    Мақолларда халқ оғзаки ижоди жанри сифатида аждодларимизнинг бой ва кўп йиллик ҳаётий тажрибаси, жамиятга муносабати, тарихи, иқтисодиёти, руҳий ҳолати, ахлоқий ва эстетик туйғулари, ижобий фазилатлари мужассамланган.

    Улар асрлар мобайнида халқ орасида сайқалланиб, ихчам ва содда, аммо чуқур мазмунли шеърий шаклга келган. Мақолда бир нечагина сўз билан улкан масалаларга хулоса берилади. Уларда мазмун ва шаклнинг уйғун бирлиги, кўп ҳолларда қофиядошлик, баъзан кўп маънолилик, мажозий маъноларга бойлик каби хусусиятлар бор.

    Маталлар – кўчма маънода қўлланувчи халқ мажозий иборалари бўлиб, улардан воқеа-ҳодисалар, ҳолат ва ҳаракатларни жонли, таъсирчан ифодалашда кенг фойдаланилади, маталлар ўхшатиш, таққослаш, киноя, қочириқ каби бадиий воситаларни ўзида жамлаган.

    Иқтисодий маънолари

    Халқ фикрларида иқтисодиётнинг бош масалаларига тегишли нодир ғоялар берилган.

    Масалан, «Янги уйни қурмай туриб, эскисини бузманг», «Аввал иқтисод — кейин сиёсат» ибораларини олайлик. Энг муҳими, бу қарашлар илмий ва амалий жиҳатдан ниҳоятда тўғридир. Негаки, инсонлар учун иқтисодиётнинг муҳимлиги азалдан сезилган. Ҳозирги давр иқтисодиёти таълимотлари ва назарияларида бунга бош масала сифатида қаралади.

    Шунингдек, ибораларда тежамкорлик ҳақида фикр юритилади. Бунга оид кўплаб мақолларни келтириш мумкин, асосий эътибор – ресурслар, яъни капитал, меҳнат, ердан тежаб-тергаб фойдаланиш, исрофгарчиликка йўл қўймасликка қаратилади.

     

    «Ноннинг ушоғи ҳам нон», «Тома-тома кўл бўлур» ва бошқа мақоллар бунга мисолдир. Хусусан, оқилона ва самарали иқтисодиёт қўллаб-қувватланади — «Оз бўлса, эплаб кўр; кўп бўлса, сеплаб кўр», «Оз бўлсин-у, соз бўлсин», «Тежоғли иш – бежоғли», «Кам ухла, кам де, кам е».

    Шунинг баробарида, мақол ва маталлардан иқтисодий тушунча, иқтисодий фикр, ғоя, қараш, назария ва таълимотлар тўғрисидаги қимматли маълумотларни топиш мумкин.

    Мақолларда иқтисодиётнинг бош масаласи — бойлик ва унинг манбаи тўғрисида, меҳнат, ишлаб чиқариш соҳаси — ҳунармандчилик, деҳқончилик, чорвачилик борасида чуқур маъноли фикрлар билдирилади. Улар маълум назария ёки таълимот сифатида шаклланмаган бўлса-да, масаланинг моҳиятини аниқ акс эттиради.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кўп мақол ва маталларда пул, жавоҳир, савдо-сотиқ ниҳоятда кенг ва аниқ ёритилган. Уларда бойликнинг асоси деб қаралувчи муомала соҳаси ҳам эътибордан четда қолмаган. «Пул пулни топар, йўл йўлни топар», «Савдо — соқол сийпалагунча» мақоллари бунга мисол бўла олади.

    Назарияларни акс эттириш

    Маълумки, ҳозирги иқтисодий таълимотлар тарихида меркантилизм, классик мактаб, физиократизм, муқобил ғоялар, маржинализм мавжуд. Мақолларни синчиклаб ўрганиш шуни кўрсатадики, уларда ана шу йўналишларга хос деярли барча иқтисодий ғоялар лўнда қилиб ифодалаб берилган.

    Масалан, «Меҳнат — меҳнатнинг таги роҳат», «Бекор ўтиргандан кўра, бекор ишла», «Бекорчидан Худо безор», «Сендан ҳаракат, мендан баракат», «Ҳунар — ҳунардан унар» ва шунга ўхшаш мақолларда қийматнинг меҳнат назариясига оид, яъни классик иқтисодий мактаб ғоялари ётади.

     

    «Маҳсулот асосан қишлоқ хўжалигида яратилади», дейдиган физиократизм ғояларини кўпгина мақолларда кўриш мумкин: «Деҳқон бўлсанг, шудгор қил», «Ер ҳайдасанг, куз ҳайда» ва ҳоказо. «Ердан ернинг фарқи бор, етмиш икки нархи бор» иборасида эса ер рентаси тўғрисидаги изоҳ аниқ берилади, чунки илмий соҳада ҳам, ернинг бозорга яқин-узоқлиги ва табиий унумдорлиги туфайли пайдо бўладиган рента тўғрисида гап боради.

    «Деҳқон дон сочар, элга ризқ йўлин очар», «Деҳқон экканини ейди, чўпон — боққанини» ва бошқа шунга ўхшаш мақолларда ҳам физиократизм ғоялари яққол намоён бўлади.

    Бозор ва бозор муносабатлари билан боғлиқ мақол ва маталлар ҳам талайгина. «Отанг – бозор, онанг – бозор», «Бор товоғим, кел товоғим» каби фикрларда барча нарсанинг бозорга боғлиқ эканлиги яққол кўрсатилади.

    Кўкалдош мадрасасининг олд қисмидаги бозорча тасвирини чизаётган рассом қиз.

    Кўкалдош мадрасасининг олд қисмидаги бозорча тасвирини чизаётган рассом қиз.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Бунда нарх масаласи, талаб ва таклиф қонуни элементлари бор. Умуман олганда, халқимиз бозор муносабатлари доирасида фаолият кўрсатган, фақат шўролар даврида бунга халақит берилган, очиқдан-очиқ тўсқинлик қилинган, савдогарчилик жиноят ҳисобланган.

     

    «Мушук ҳам бекорга офтобга чиқмайди», «Туяга янтоқ керак бўлса, бўйнини чўзади» мақолларида ҳар қандай фаолият шахсий ёки жамият манфаати йўлида қилиниши тушунилади. Яъни, «текин бойлик бўлмаслиги», «текин нонушта йўқлиги», «текин чувалчанг қармоқда бўлиши» уқтирилади.

    «Қуш сўйса ҳам, қассоб сўйсин» каби мақолларда меҳнат тақсимоти ва унинг иқтисодиётдаги аҳамияти — вақтдан ютиш, маҳорат, ихтисослашув кўрсатилади. XIX аср охирида юзага келган ва ҳозирги даврда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган, энг юксак иш унумдорлигига эришиш зарурлигини тарғиб этган илмий оқим — маржинализм ғояларигача халқ мақолларидан кенг ўрин олган.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    «Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ», «Шакарнинг ози ширин», «Бўш қошиқ оғиз йиртар», «Бемаза қовуннинг уруғи кўп», «Йўқолган пичоқнинг сопи олтин» каби мақолларда маржинализм иқтисодий таълимоти асослари бор.

    Қарз мажбуриятлари ва пул

    Қарз олиш-бериш, банк тизимидаги жараёнларни эса, «Олганда кирар жоним, берганда чиқар жоним» ибораси аниқ ва лўнда ифодалайди.

     

    «Нега энди қарз олиш осон-у, уни қайтариш кийин», деган савол туғилади. Бу ерда масала мулк эгалиги ва руҳиятга боғлиқ – қарз олганда ўзга одамнинг мулки олинади ва бу мулкнинг сиз учун қадри камроқ.

    Уни қайтарганда эса ўз меҳнатингиз, пешона терингиз, ҳаракатингиз билан яратилган, яъни қадри юқорироқ бойлик тушунилади. Исломда эса «Омонатга хиёнат» энг катта гуноҳ сифатида қораланади.

    Ҳатто реклама ҳам илгари маълум бўлган: «Онангни ҳам отангга бепардоз кўрсатма», «Зар қадрини заргар билади» ва шу каби бошқа мақолларда олтин, кумуш ва бошқа жавоҳирларнинг аҳамияти, савдо-сотиқда ҳам бойлик яратилиши мумкинлиги XVI-ХВИИ асрларда Ғарбда вужудга келган меркантилистлардан анча олдин айтилган.

    Марғилон комбинати бозоридаги сотувчи амаки.

    Марғилон комбинати бозоридаги сотувчи амаки.
    Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Бозор иқтисодиётида пулнинг ўрни ва қадр-қиммати жуда муҳим ҳисобланади. «Мулла–муллашир, пулига ярашир», «Пул бўлса, чангалда шўрва» мақоллари бунга яққол мисолдир.

    Ҳақиқатан ҳам маҳсулотларни нафақат ишлаб чиқариш, балки сотиш муаммоси долзарб. Иқтисодиётда тежамкорлик, режа, таваккалчилик масалалари муҳим ўрин эгаллайди.

     

    «Тома-тома кўл бўлур», «Режали тўн тор келмас», «Маслаҳатли тўй тарқалмас», «Кўрпангга қараб оёқ узат», «Чумчуқдан қўрққан тариқ экмас» каби иборалар халқ хўжалигида, айниқса, захиралар етишмайдиган мамлакатлар учун катта аҳамиятга эга.

    Классик мактаб отаси, таниқли инглиз олими Уильям Петти «Меҳнат – бойликнинг отаси, ер эса унинг онасидир», деб таъкидлаган бўлса-да, бу ғоялар халқ мақолларида ундан анча олдин мавжуд бўлган. Шу боис, халқ мақол ва маталларида мужассам иқтисодий ғояларни ўрганиш ҳамда таҳлил этиш давом эттирилиши зарур.

    Меҳнат тақсимоти

    Мақолларда деҳқончилик ва ҳунармандчиликнинг улуғланиши халқимиз дурдоналарида иқтисодиёт билан боғлиқ деярли барча масалаларга, иқтисодий тушунчаларга жавоб топиши мумкин, уларда инсон фаолиятининг энг асосий жабҳалари мукаммал ёритилган.

    Бектемир тумани Қўйлиқ деҳқон бозори чорраҳасида йўл тўсиқларини оқлаётган ободонлаштириш бўлими ходимлари.

    Бектемир тумани Қўйлиқ деҳқон бозори чорраҳасида йўл тўсиқларини оқлаётган ободонлаштириш бўлими ходимлари.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Меҳнат – бойликнинг асоси, шу сабабли инсонларнинг меҳнат фаолияти улуғланган. Халқимизда моддий неъматлар яратишга қаратилган ақлли ва фойдали иш юқори баҳоланган, аҳолининг асосий фаолияти — қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик етакчи ҳисобланган.

     

    Ўтмишда меҳнат ва деҳқончилик ҳал қилувчи ўринга эга бўлган. Шу сабабли, ер, унга бўлган муносабат тўғрисида кўп фикрлар бор. Масалан, булар сирасига «Ер – хазина, сув – гавҳар», «Ер ҳайдасанг, куз ҳайда, куз ҳайдамасанг, юз ҳайда», «Деҳқон бўлсанг, шудгор қил, домла бўлсанг, такрор қил» мақоллари киради.

    Ерга асосий ишлаб чиқариш омили сифатида қаралади ва ниҳоятда қадрланади, чунки ҳозиргача бу омилсиз ҳаётни тасаввур этиш қийин. Шу билан бирга, бу мақоллар орқали жуда тўғри агротехник тадбир ҳам тавсия этилади. Ерни қачон ҳайдашнинг нима аҳамияти бор?  Жуда катта иқтисодий нафи бор, буни ҳосилот, деҳқон, фермер жуда яхши тушунади.

    «Эчкидан мол қилма, шафтолидан боғ қилма», – дейди халқимиз. Бу иборанинг изоҳи мана бундай: Айрим дарахтлар юз йиллаб мева беради, аммо шафтолизорда 2-3 йилдан сўнг янги кўчат экиш керак. Эчкичилик алоҳида соҳа сифатида камдан-кам учрайди, одатда қўйчилик билан бирга бўлади.

    Тошкентдаги бекатда бозорлик қилиб чиқиб автобусини кутиб ўтирган аёл.

    Тошкентдаги бекатда бозорлик қилиб чиқиб автобусини кутиб ўтирган аёл.
    Фото: «Дарё» / Гулираъно Мусаева

    Қишлоқ хўжалигида меҳнат бойлик манбаи бўлиши билан бирга, жисмоний ривож учун ҳам аҳамиятли, чунки тоза ҳавода ишлаш тана ҳолати, овқат сингиши, қон айланиши жараёнларини яхшилайди.

    Табиат ва инсонга ягона организм сифатида қаралади. Мақол ва маталларда доно халқимизнинг ажойиб дурдоналари мужассамлашган, бу худди қимматбаҳо жавоҳирнинг кўп минг сонли қирралари каби қадимги даврдан то ҳозиргача яшаб, ривожланиб бормоқда, уларни ўрганиш ва ҳаётда қўллаш ажойиб натижа беради.

     

    Масалан, бирор мураккаб иқтисодий жараённи тушунтириш катта математик аппарат ва кучли сўзамолликни талаб этади, аммо биттагина халқ мақоли билан уни англаб олиш мумкин. Инсон фаолиятига оид мақолларда меҳнат тақсимоти муҳим ўринни эгаллайди.

    Халқимизда авваллари меҳнат соҳа, тармоқлар бўйича тақсимланган — кулол, бешикчи, бўзчи, атласчи, тақачи, темирчи ва ҳоказо. Аммо бу касблар цех ва мануфактура, фабрика даражасига тўла ўтмаган.

    Яъни, уста бир маҳсулотни бошидан охиригача ўзи, оиласи ёки ёрдамчиси билан тайёрлаган, ҳатто дўкони ҳам устахонаси ёнгинасида жойлашган.

    Чорсу бозорида сотувга олиб чиқилган нонларни санаётган болакай

    Чорсу бозорида сотувга олиб чиқилган нонларни санаётган болакай
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ҳунармандлар асосан шаҳарларда кўп бўлган ва маҳаллалар ҳам уларнинг номи билан атала бошланган. Бунга сабаб — аҳолининг кўплиги ва эҳтиёжларнинг турли-туманлигидир. Мазкур анъана ҳануз сақланиб қолган ва авлоддан-авлодга ўтяпти. Айниқса, бозорларда ҳунармандлар расталари ҳали ҳам мавжуд.

    Талаб ва таклиф

    «Туя бир танга — қани бир танга, туя минг танга — мана минг танга» иборасида эса иқтисодиётдаги талаб ва таклиф қонуни ёрқин акс этган. Иқтисодиётда мувозанат, мутаносиблик энг муҳим тушунчадир.

     

    Бунда жамғарма ва истеъмол, маҳсулотлар, хизматлар ва пул, даромадлар ва харажатлар ўртасидаги ҳамда бошқа мутаносибликлар муҳим деб қаралади, уларга амал қилиш зарурлиги уқтирилади.

    Аксинча йўл тутиш эса, салбий оқибатларга олиб келиши тажрибада кўп бор исботланган. Шунга оид аниқ халқ мақоллари мавжуд. Масалан, «Кўрпангга қараб оёқ узат», «Даромадга қараб буромад», «Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди» ва бошқалар шулар жумласидан.

    «Ҳисобли дўст айрилмас» дейилганда, ҳисоб-китоб билан яшаш кераклиги, «Уйда чакса уни йўқ, том бошида қўш тандир» дейилганда эса, мақтанчоқликнинг ёмон оқибатлари ва унинг салбий хусусият эканлиги уқтирилади.

    Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

    Мақоллардан, ҳатто, интеграция — бирлашув аҳамияти четда қолмаган: «Бирлашган ўзар — бирлашмаган тўзар», «Бўлинганни бўри ер».

    Савдо-сотиқ билан боғлиқ бўлган иборалар ҳам талайгина ва энг муҳими, ўзига хосдир. Таъкидлаш керакки, халқ мақолларида савдо-сотиқ ишлари, худди бошқа соҳалар каби доим юқори баҳоланган.

    Хулоса

    Хулоса қилиб айтганда, халқнинг кўп минг йиллик ақл-заковати билан яратилган мақол, матал ҳамда аниқ ибораларида ҳозирги замон иқтисодий ҳаётида ҳам фаол қўлланиладиган фикр ва ғоялар, қараш ва дастурлар ўз аксини топган.

    Улар назария ва қонунлар даражасига кўтарилмаган бўлса-да, катта амалий, ахлоқий, тарбиявий аҳамиятга эгадир. Бу халқ дурдоналари орқали ҳаёт ва амалиётнинг барча жабҳаларига тўғри ва аниқ жавоб топиш мумкинлигидан далолатдир.

    Айниқса, уларда бозор, бозор муносабатлари, бойлик ва унинг асослари, меҳнат, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, хизмат соҳалари, савдо, пул каби иқтисодий тушунчаларга доир деярли барча саволларга жавоб бор. Бу эса миллатимиз маънавий баркамоллигининг ёрқин инъикосидир!

    Иқтисод фанлари доктори Абдуҳалил Раззоқовнинг «Иқтисодий тафаккур сарчашмалари» китоби («Ўзбекистон нашриёт-матбаа ижод уйи», Тошкент, 2011 й.) асосида тайёрланди.

    Жамолиддин Турдимов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    09.08.2022, 21:56   Изоҳ (0)   25526
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда электр энергиясининг нархи қандай?

    09.08.2022, 18:37

    Товар-хом ашё биржаси Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналар билан 5 та янги савдо майдончаларини очди

    06.08.2022, 07:48

    Ўзбекистонда талабаларнинг ОТМ ҳудудидаги меҳнати рағбатлантирилади

    05.08.2022, 23:59

    Ўзбекистонда июль ойида қайси соҳа вакиллари энг кўп маош олиши маълум бўлди

    05.08.2022, 20:58

    Молиявий интизом акси — кредит тарихи ўзи нима?

    03.08.2022, 22:10

    Марказий банк карталарни қандай ҳимоя қилиш ҳақида маълумот берди

    03.08.2022, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.