Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Молдовада маймунчечак билан касалланиш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди, дея маълум қилган мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алла Немеренко ижтимоий тармоқларда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: «Вести.аз»

Фото: «Вести.аз»

Вазирнинг сўзларига кўра, бемор Молдовага АҚШдан келган хорижлик.

Бемор Том Чорба юқумли касалликлар шифохонасига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва у ерда маймунчечак касаллигига шубҳа билан олиб қолинган. Қайд этилган белгилар иситма, ҳолсизлик ва тошмалар бўлган. Беморнинг таҳлиллари Миллий соғлиқни сақлаш агентлиги лабораториясида текширилганда унда ростан ҳам маймунчечак аниқланди, — деб ёзади вазир.
Маълум бўлишича, бемор АҚШда маймунчечак билан касалланган киши билан алоқада бўлган.

Мавзуга доир: АҚШда маймунчечак билан касалланиш ҳолати кўпайса, вакцина танқислиги юзага келиши мумкин 

Изоҳ
Асосий янгиликлар