Молдовада маймунчечак билан касалланиш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди, дея маълум қилган мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алла Немеренко ижтимоий тармоқларда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, бемор Молдовага АҚШдан келган хорижлик.
Бемор Том Чорба юқумли касалликлар шифохонасига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган ва у ерда маймунчечак касаллигига шубҳа билан олиб қолинган. Қайд этилган белгилар иситма, ҳолсизлик ва тошмалар бўлган. Беморнинг таҳлиллари Миллий соғлиқни сақлаш агентлиги лабораториясида текширилганда унда ростан ҳам маймунчечак аниқланди, — деб ёзади вазир.Маълум бўлишича, бемор АҚШда маймунчечак билан касалланган киши билан алоқада бўлган.
Мавзуга доир: АҚШда маймунчечак билан касалланиш ҳолати кўпайса, вакцина танқислиги юзага келиши мумкин
Изоҳ (0)