Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 6 август куни ўзбекистонлик фуқаро иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Диапазон» хабар қилди.
Қайд этилишича, ЙТҲ шу куни Ақтўбе—Астрахан трассасида содир бўлган. Автомобиль йўлининг 284-километрида Lada Largus автомашинасини бошқариб бораётган ҳайдовчи (42 ёшли) йўлнинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмига чиқиб кетиб, йўл четига ағдарилиб кетган.
Оқибатда икки нафар йўловчи — Ўзбекистон фуқаролари Байганин тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Улардан бири ҳушига келмай, шифохонада вафот этган.