«Манчестер Юнайтед» илк бор «Олд Траффорд»да «Брайтон»га имкониятни бой берди
«Брайтон» жамоаси АПЛнинг 1-турида «Манчестер Юнайтед» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Брайтонликлар ўз тарихида илк бор «Олд Траффорд»да «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди. Бунга қадар манкунианликларга қарши барча мусобақаларда 6 та ўйинда иштирок этган «Брайтон» уларнинг барчасида мағлубиятга учраганди.
Шунингдек, АПЛ доирасида Манчестер жамоаларига қарши («Манчестер Юнайтед» ва «Манчестер Сити») 11 та ўйинда иштирок этиб, бирортасида зафар қучмаган.
2021/22 йилги мавсумда «Брайтон» ўз майдонида манкунианликлар устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу брайтонликлар тарихида Англия олий дивизионидаги энг йирик ғалабага айланган.