Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Хусусан, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.И. Кўчкак қишлоғи ҳудудидан аҳолига деҳқон хўжалиги учун ажратилган 16 сотих ер майдонини фуқаро А.га 105 миллион сўмга сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.
Департаментнинг Бахмал тумани бўлими томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Н.Б. туман ҳудудида дам олиш маскани қуриш учун ажратилган 60 сотих ер майдонининг 20 сотихини бошқа бир фуқаро Ф.га фирибгарлик йўли билан 12 000 долларга сотишга келишиб, шундан 10 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)