Бош ижрочи директор Каан Терзиўғлининг сўзларига кўра, Россиядаги учинчи йирик уяли алоқа оператори Veon (Билайн)нинг фаолияти тўхташи мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Бу агар Украинадаги уруш туфайли санкциялар муҳим ускуналар импортига тўсқинлик қилишда давом этса юз беради.
Телекомнинг маълум қилишича, ўтган ҳафта иккинчи чоракдаги даромад ўтган йилга нисбатан 5,6 фоизга ошиб, 2,01 млрд долларга етган. Даромад деярли ярми Россиядаги операциялардан тушган.
Veon 2023 йилнинг февраль ва апрель ойларида тўланиши керак бўлган облигациялар бўйича 1,2 млрд доллардан ортиқ қарзга эга.
Компания Жазоирдаги филиали Джеззй сотувидан тушган 682 млн долларни тўловларнинг бир қисмини қоплаш учун ишлатишни режалаштирмоқда.
Қолганлари компаниянинг Амстердамдаги штаб-квартирасида жойлашган 1,9 млрд доллар ва маҳаллий шўъба корхоналари тўлайдиган дивидендлар ҳисобидан тўланади.
Йил охиригача биз Ўзбекистон Покистон, Қозоғистон ва Бангладеш каби бозорларда маҳаллий молиялаштиришга эътибор қаратамиз, — деди у.
Россиялик миллиардер Михаил Фридман асос солган LetterOne Investment Holdings компанияси Veon’нинг 47,9 фоизига эгалик қилади.
Фридман яқинда Европа Иттифоқи ва Буюк Британия томонидан санкцияга учраган ва Veon ва LetterOne кенгашлари таркибидан кетган.