Намангандаги боғчада тилини чайнаб юборган 5 ёшли бола вафот этгани хабар қилинганди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, 1 август соат 17:50 да Чуст тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 64-сонли мактабгача таълим муассасасида 2017 йилда туғилган вояга етмаган Ш.А. соғлиги ёмонлашиб, тўсатдан вафот этган. Кўздан кечириш давомида марҳумнинг эгнида ва унинг танасида тан жароҳати излари аниқланмаган.
Экспертларнинг дастлабки маълумотномасида вояга етмаган Ш.А.нинг ўлими болалар пневмонияси ва ўпка шиши оқибатида келиб чиққани кўрсатилган. Терговга қадар текширув давомида МТМ ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.
Ҳозирда вояга етмаган Ш.А.нинг ўлими юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)