Косон туманида фуқарони хорижий компанияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Э.» хорижий компанияси инженер-технологи А.Х. фуқаро Ш.ни танишлари орқали ушбу компанияга ишга киритиб қўйишни 1 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)