Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь—июнь ойларида Ўзбекистонда 48 триллион сўмлик хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган.
Ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг ҳажмида 39,4 фоизни ташкил этди.
Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми:
- 2017 йилда – 17,1 триллион сўм;
- 2018 йилда – 30,2 триллион сўм;
- 2019 йилда – 85,4 триллион сўм;
- 2020 йилда – 89,8 триллион сўм;
- 2021 йилда – 101,4 триллион сўм.
Изоҳ (0)