Наманган вилоятининг Косонсой туманида тадбиркорга қарашли икки қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига 5 август куни соат 07:56 да келиб тушган ва хабарга асосан қутқарувчилар воқеа жойига бориб, ёнғинни бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида куйиб тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)