Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2022 йилнинг шу даврига қадар содир этилган пиёдалар билан боғлиқ қоидабузарлик ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятида пиёдалар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган профилактик суҳбатлар билан бир қаторда автомобиль йўлларида қоидабузарлик содир этаётган пиёдаларга чоралар кўрилмоқда.
Ўтган 7 ой мобайнида 30 712 нафар пиёдаларга йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)