Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—июнь ойларида кўмир қазиб олиш жами 9,1 фоизга ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Биргина июнь ойининг ўзида 400 минг тонна кўмир ишлаб чиқарилган. Май ойида бу  кўрсаткич 470 минг тоннани, апрель ойида эса 400 минг тоннани ташкил қилган.

Ярим йилда йирик саноат корхоналари томонидан 2,5 млн тонна кўмир қазиб олинган. 2021 йилнинг январь—июнь ойларида 2,3 млн тонна кўмир ишлаб чиқарилган эди. 

Ўтган йил якунларига кўра Ўзбекистонда 5,1 млн тонна кўмир қазиб олинган эди. 2020 йилда бу кўрсаткич 4,1 млн тонна бўлган. 

Миллионлаб эрта ўлимлар сабабчиси

Айни пайтда кўмир ёқилғисида электр энергияси ишлаб чиқаришни тугатиш 2050 йилгача ҳаво ифлосланишидан 14,5 млн эрта ўлимнинг олдини олади ва 16,3 трлн долларгача иқтисодий фойда келтиради.

 

Кўмирдан фойдаланишни қисқартириш — ҳаво сифатини яхшилаш учун беқиёс имконият беради.

Халқаро энергетика агентлиги (IEA) ҳисоб-китобларига кўра, энергетика соҳасида 2030 йилга бориб кўмирдан тўхтовсиз фойдаланиш 55 фоизга камайиши ва 2040 йилга келиб бутунлай тўхтатилиши керак.

Халқаро барқарор ривожланиш институтининг янги тадқиқотига кўра, нефть, газ ва кўмир қазиб олишни 2050 йилга келиб тугатиш имконсиз.

Агар мавжуд кўмир заводларидан фойдаланишни чеклаш ва янгиларини қуришга йўл қўймаслик чоралари кўрилмаса, Осиёдаги кўмир заводлари ҳозирдан 2050 йилгача яна 7 миллион эрта ўлимга олиб келиши мумкин.

Осиё давлатлари 2037 йилга келиб кўмир ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишни режалаштирган.

 

Ифлосланган ҳаво бутун дунё бўйлаб соғлиқ учун асоратларнинг асосий омили бўлиб, ҳар 9 ўлимдан 1 таси ҳавонинг ёмонлиги сабабли бўлади. Зарарли ҳаводан 2019 йилда тахминан 6,7 млн ўлим кузатилган.

Кўмир билан ишлайдиган электр станциялари бирламчи заррачалар, масалан, ПМ2.5, шунингдек, иккиламчи заррачалар ҳосил қилувчи олтингугурт диоксиди ва азот оксиди каби ифлослантирувчи моддаларни чиқариш орқали бу муаммога ҳисса қўшади.

Ушбу микрозарралар ўпка тўсиғидан ўтиб, қон тизимига кириб боради. Бунинг ортидан юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатиши ва бевосита нафас олиш касалликларини келтириб чиқариши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)