• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Жаҳонда асосий озиқ-овқатлар нархларининг ўзгариши: бунинг оқибатлари ва бутун дунёга таъсири қандай?

    Бугунги кунда кўплаб йирик экспортёр мамлакатлар томонидан асосий турдаги истеъмол товарларини экспортига миқдорий квоталар ёки чекловлар киритиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу ҳақда Марказий банк маълумот бермоқда.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Бу эса жаҳон бозорида маҳсулотларнинг таклиф ҳажми қисқаришига олиб келди ва сотув нархларида ҳам ўз аксини топди.

    Хусусан, Ҳиндистон ҳукумати ички бозорда шакар танқислигини юмшатиш мақсадида, шакар экспортига чекловлар жорий қилгани (1 июндан 31 октябргача), жаҳон бозорида шакар экспорти таклифини 10 млн тоннагача қисқаришига сабаб бўлиши мумкин.

    Ҳиндистон шакар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича Бразилиядан кейин 2-ўринни эгаллагани боис шакарга чекловлар жаҳон бозори нархларига сезиларли таъсир ўтказди.

    Шу ўринда, жаҳонда озиқ-овқат ва энергия ресурслари нархлари ошишида чекловлар билан бир қаторда етказиб бериш ва логистикадаги муаммоларнинг ҳам роли катта бўлмоқда.

    Жаҳон ёқилғи, минерал ўғитлар, буғдой, ўсимлик ёғи, ва шакар экспортининг катта қисми Россия ва Украина ҳиссасига тўғри келади.

    Геосиёсий ҳолатнинг беқарорлиги фонида Қора денгиз портларидан юкларни ташиш имкониятининг чеклангани Украинадан катта миқдорда буғдой ва ўсимлик ёғини етказиб бериш бўйича қийинчиликларга сабаб бўлмоқда.

    Бундан ташқари, Хитой ҳукумати томонидан ўрнатилган қатъий карантин чоралари сабабли мавжуд йирик (Шанхай) порт фаолияти тўхтаб қолган. Бу эса, жаҳон хом ашё ва товарлар таъминот занжирига сезиларли салбий таъсир кўрсатмоқда.

    Юқоридаги ҳолатлар, февраль—апрель ойларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари (буғдой, ўсимлик ёғи ва шакар) ва энергия ресурсларининг жаҳон нархларини сезиларли даражада қимматлашишига олиб келган бўлса, бунинг Ўзбекистонга таъсирлари май—июнь ойларидан сезила бошлади.

    FAO маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь—март ойларида жаҳон бозорида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада қимматлашди. Апрель—июнь ойларида эса ушбу нархларнинг бироз пасайгани кузатилмоқда.

    Жаҳон бозорида гўшт маҳсулотлари нархлари жорий йилнинг июнь ойида ойлик 1,6 фоизга, йиллик ҳисобда эса 12,7 фоизга ошди.

    Нархларнинг қимматлашишига бир томондан, бугунги кунда юзага келган геосиёсий вазият, шунингдек, шимолий яримшарда парранда гриппининг авж олиши билан таклиф омилларининг қисқариши таъсир кўрсатган.

    Иккинчи томондан, Хитойнинг Бразилиядан гўшт экспортига қўйган тақиқини бекор қилиниши гўштга талабнинг жонланишига хизмат қилди.

    Шунингдек, июнь ойида Австралия ва Янги Зеландияда мол ва қўй гўшти захираларининг камайиши билан экспортда қисқаришлар кузатилган бўлиб, бу ҳам мол ва қўй гўшти нархи ошишига олиб келди.

    АҚШнинг Қишлоқ хўжалиги департаменти (USDA) маълумотларига кўра, 2023 йилда дунёда мол гўшти ишлаб чиқариш 7 фоизга камайиши ҳамда нархлар 9,4 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда.

    Товуқ гўшти ишлаб чиқариш бироз кўпайиб (0,8 фоизга), нархи 2,9 фоизга пасайиши мумкин.

    Ёғ маҳсулотлари

    Ишлаб чиқаришнинг мавсумий кўпайиши билан жаҳон бозорида ёғ маҳсулотлари нархида пасайиш қайд этилди.

    Хусусан, июнь ойида ойлик 7,6 фоизга арзонлашган бўлса, йиллик ҳисобда ўсиши 34,3 фоизгача секинлашди. Март ойида йиллик ўсиш 58,1 фоизга тенг эди.

    Шу ўринда, кунгабоқар ёғининг жаҳон нархлари пасайиб боришига йирик импортёрлар томонидан талабнинг камайгани, шунингдек, Индонезияда ёғ маҳсулоти захираларининг кўпайиши шароитида бозорга таклифнинг ортиши билан изоҳлаш мумкин.

    USDA прогнозларига кўра, 2022 йилда кунгабоқар уруғини етиштириш 8 фоизга, захиралари эса 2,8 фоизга ошиши кутилмоқда

    Буғдой

    2022 йилнинг июнь ойида дон маҳсулотлари нархи 4,1 фоизга пасайган бўлса, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 27,6 фоизни ташкил этди.

    Қулай иқлим шароитлари буғдой ҳосили бўйича ижобий кутилмалар шаклланишига хизмат қилди. Шунингдек, Украинадан буғдой импортининг тикланиб бораётгани жаҳон бозоридаги нархларнинг сезиларли даражада пасайишига хизмат қилди.

    Халқаро таҳлилчиларнинг июнь ойи прогнозларига кўра, 2022 йилда дунё бўйича жами буғдой ҳосили камайиб, 774,8 млн тонна бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, Украинада буғдой ҳосили жорий йилда 35 фоизга тушиб, 21,5 млн тоннага етиши прогноз қилинмоқда.

    Дастлабки прогнозларга кўра, йил давомида 1 тонна буғдойнинг ўртача нархи 315-360 доллар атрофида бўлади.

    Шакар

    FAO маълумотларига кўра, жаҳон бозорида шакар нархи ўсиши қолган маҳсулотларга нисбатан пастроқ кўрсаткичларда шаклланди.

    Хусусан, 2022 йилнинг июнь ойида шакар маҳсулоти нархи ойлик 2,6 фоизга арзонлашган бўлса, йиллик ҳисобда ўсиши 8,9 фоизгача секинлашди.

    Нархларнинг сезиларли пасайиши Бразилияда янги ҳосил ҳамда экспорти бўйича ижобий кутилмалар, Бразилия валютасининг АҚШ долларига нисбатан қадрсизлангани, шунингдек, этанол нархининг пасайиши натижасида шакар ишлаб чиқариш ҳажми ортгани билан изоҳлаш мумкин.

    USDA прогнозларига кўра, 2022—2023 йилги мавсумда шакар ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиб, 182,9 млн тонна (Бразилияда — 36,4 млн тонна, Ҳиндистонда — 35,8 млн тонна) бўлиши кутилмоқда.

    02.08.2022, 12:16   Изоҳ (0)   8681
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саудия Арабистони июль ойида рекорд даражада нефть экспорт қилди

    02.08.2022, 11:48

    Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талаб кескин ўсди. Автомобиль бозоридаги ҳолат таҳлили

    02.08.2022, 10:16

    Россияда нақд валюта чекловлари яна 6 ойга узайтирилди

    01.08.2022, 22:46

    Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда инфляция даражаси қандай?

    01.08.2022, 21:21

    Россия ва Украина ўртасидаги дон келишуви глобал очликнинг олдини оладими?

    01.08.2022, 19:44

    Ўзбекистон қайси давлатлардан кўпроқ озиқ-овқат сотиб олаётгани маълум бўлди

    01.08.2022, 11:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55

    “Трамп Европага нисбатан ҳақли сиёсат олиб боряпти” — Лукашенко

    Дунё | 8 август, 19:46

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Ҳокимликлар ходимлари учун ойликлар ва мукофот пуллари иш сифатига қараб тўланади

    Ўзбекистон | 8 август, 19:29

    Жаҳон банки Тожикистонга ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 50 млн доллар ажратади

    Дунё | 8 август, 19:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.