Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Беш ойлик танаффусдан сўнг Россияда чиқарилган МИР банк карталаридан Ўзбекистоннинг Uzcard карталарига халқаро пул ўтказиш хизмати қайта тикланди. Бу ҳақда Uzcard хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ҳозирда Uzcard пул ўтказмаларини амалга ошириш бўйича босқичма-босқич кўрсатмалар ҳамда МИР тўлов тизимида иштирок этувчи банклар рўйхати тайёрланмоқда. Уларнинг мобил иловалари орқали ушбу операцияни аллақачон амалга ошириш мумкин, — дейилади хабарда.

Март ойида Uzcard техник ишлар олиб борилаётгани муносабати билан МИР тўлов тизими карталарини қабул қилишни тўхтатиб қўйган эди.

Бир неча кундан кейин Россия тўлов тизимининг карталарини қабул қилиш қайта тикланди.

2019 йилнинг март ойида МИР тўлов тизими ва Ўзбекистоннинг Uzcard компанияси ўртасида шартнома имзоланган бўлиб, унга кўра, 2020 йил бошидан Ўзбекистон банклари МИР карталарини қабул қила бошлаган.

2020 йил июнь ойидан бошлаб МИР тизими Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўйди, бу пул ўтказмаларини Uzcard тўлов тизимида иштирок этувчи исталган банк карталарига амалга ошириш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова