Ўзбекистон тарихида биринчи марта Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) компанияси томонидан етакчи халқаро банклардан 5 йил муддатга гаровсиз узоқ муддатли синдикациялашган кредит жалб этилди.
Битимнинг умумий қиймати 1,2 млрд долларни ташкил этади. Маблағларни тақдим этишда JP Morgan&Chase, Citi, Societe Generale, Credit Suisse, ICBC Standard, Halyk Bank ва Deutsche Bank каби банклар иштирок этмоқда.
Ушбу маблағлар компаниянинг умумий корпоратив мақсадлари ҳамда инвестиция дастурини молиялаштириш учун йўналтирилади.
НКМК компанияси битимда иштирок этаётган барча ҳамкорлар — халқаро банкларга самарали ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирган.
Бу НКМК учун халқаро молия бозорлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича биринчи қадам бўлиб, компанияни келажакда еврооблигация жойлаштириш ва IPO’га тайёрлайди.
2019 йилда бошланган НКМК компаниясининг трансформацияси унинг Ўзбекистон олтин қазиб олиш саноатидаги мавқейини мустаҳкамлади.
Аввалроқ Навоий кон-металлургия комбинати 2021 йилда 11,3 трлн сўм соф фойда олгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)