Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда июль ойида 0,1 фоизлик дефляция қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинган.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

 

Дефляция — нархларнинг пасайиши ва миллий валютанинг харид қобилиятини ошириш жараёни.

Инфляция товарлар ва хизматлар нархи кўтарилганда, дефляция эса бу нархлар пасайганда содир бўлади. Икки иқтисодий шарт ўртасидаги мувозанат жуда нозик ва иқтисодиёт тезда бир ҳолатдан иккинчисига ўтиши мумкин.

Йил бошидан буён инфляция 6,4​​ фоизни, йиллик нисбатда эса 12,3 фоизни ташкил этди. Июнь ойида инфляция 0,9 фоиз эди.

Ўзбекистонда июнь июль ойларида дефляция одатда доимий содир бўлади. Сабаб — озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг пасайиши. Июлда улар ой давомида 1 фоизга арзонлашди.

Бундан ташқари ўтган ойда ноозиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 0,9 фоизга, хизматлар эса 0,3 фоизга қимматлашди.

Марказий банк 2022 йилда инфляция 12-14 фоизга етишини прогноз қилган. Таққослаш учун, 2021 йилда у 9,9 фоизни ташкил қилган эди.

Аввалроқ Марказий банк Ўзбекистондаги нархлар билан боғлиқ вазиятни тушунтирган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Шоу-бизнес
Йиллар давомида таниб бўлмас даражада ўзгарган Голливуд актёрлари (фото)