Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходими вояга етмаган бола билан қўпол равишда суҳбатлашгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов изоҳ берди.
«2022 йилнинг 24 июль куни Тошкент шаҳар Яшнобод тумани М.Ашрафий кўчасида фуқаро билан касб этикасига нолойиқ мулоқотда бўлган Яшнобод тумани ППХ инспектори Б.Солиевнинг ҳаракатлари интизомий тартибда ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қиламиз», – дейилади изоҳда.
Изоҳ (0)