Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳрида 28 июль куни «ЗИЛ» юк машинаси кўприкдан тушиб кетганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, ҳодисага ҳайдовчининг маст ҳолда автомобиль бошқаргани сабаб бўлган.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 28 июль куни соат 11:40 атрофида Самарқанд шаҳрининг Бўстонсарой ва Рудакий кўчалари кесишган чорраҳада ҳаракатланиб келаётган «ЗИЛ» транспорт воситаси ҳайдовчиси М.Ч. рул бошқарувини йўқотиб, шу чорраҳадаги кўприкдан пастга тушиб кетган.

Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, шифокор ёрдами кўрсатилган. Ҳозирда аҳволи яхши. Тиббиёт ходимлари томонидан текширув ўтказилганда у юк машинасини спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда бошқаргани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова