Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятида «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида икки йил давомида қарийб 10 минг нафар ёшлар компьютер саводхонлиги ҳамда дастурлаш курсларида ўқитилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, юқори малакали дастурчи ва мутахассислар тайёрлаш учун барча шаҳар-туманларда 19 та рақамли технологиялар ўқув маркази очилган. Ушбу марказларда 2020 йилда 1 минг 110 нафар ёш билим ўрганган бўлса, 2021- йилда бу рақам 4 минг 640 нафардан зиёдни ташкил этган.

«Вилоятимизда бугунги кунга қадар қарийб 10 минг нафар ёшлар компьютер саводхонлиги ҳамда дастурлаш курсларида ўқитилди. Ҳозирги кунда яна 2 минг нафарга яқин ўғил-қизлар билим ўрганмоқда», — дейди Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар маркази директори Баҳромжон Жалилов.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

IT парк Фарғона филиалида 2020 йилда 6 та резидент фаолият юритган бўлса, 2021 йилда уларнинг сони 11 тага етди. Ҳозирги кунда 26 та резидент бор. Резидентлар томонидан 900 га яқин иш ўринлари яратилган, 3 миллиард сўмлик хизмат кўрсатилган.

Фарғонада 2022 йилда 3 та экспортга йўналтирилган компания иш бошлади ва экспорт ҳажми жорий йилда 82,5 минг долларга етган.

Вилоятда шу кунга қадар қарийб 1000 нафардан ортиқ ўқувчи ва талабаларни қамраб олган 5 та идеатон, 3 та ҳакатон танловлари ва дастурлаш мусобақалари ташкил этилди. 80 га яқин истиқболли лойиҳалар стартапларни ривожлантириш мақсадида инкубация ва акселерация дастурларига жалб қилинмоқда.

2021 йилда 284 миллион сўмлик 5 та стартап молиялаштирилган бўлса, 2022 йил давомида мавжуд 85 та стартапларнинг 9 таси молиялаштирилмоқда ва уларга 402,8 миллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади