Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро шаҳрида акциз маркаси бўлмаган 36,3 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро С.А. бошқарувидаги Лабо тўхтатилиб кўздан кечирилганда ушбу фуқаро томонидан Тошкент шаҳридан ўзига нотаниш бўлган шахслардан сотиб олинган ва қайта сотиш мақсадида Бухоро шаҳрида жойлашган савдо дўконига олиб келинаётган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Хусусан, умумий қиймати 36,3 миллион сўмга тенг бўлган кўп миқдордаги, хорижий давлатда ишлаб чиқарилган, акциз маркаси бўлмаган жами 1720 қути «Milano London», 350 қути «Milano Tech Lock», 20 қути «Milano Grape», 160 қути «Esse Gold», 450 қути «Esse chenge», 190 қути «Mond Kofe» ва 40 қути Marlboro номли тамаки маҳсулотлари борлиги маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан фуқаро С.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди