Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳамма нарса аслида аксинча бўлиши керакдек туйилади, чунки соғлом уйқудан кейин касаллик ва ноқулайликлар кўпинча бартараф этилади. Аммо жуда кўпи маълум бўлишича, яхши ҳам эмас. «Новий очаг» нашри нима учун кўп ухлаганда бошда оғриқ пайдо бўлиши сабабини тушунтирди.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Сиркад ритмларнинг бузилиши

Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, жуда кўп ухлаш миядаги нейротрансмиттерлар, айниқса серотонин ишлаб чиқаришга таъсир қилади. Ушбу модда сиркад ритмларни тўхтатиб қолишга ёрдам беради — бу организм ухлаб қолиш, керакли вақтда уйғониш ва етарлича дам олиш учун амал қиладиган табиий уйқу режими.

Агар серотонин рецепторларга аллақачон уйғонишингиз кераклигини билдирган бўлса ва сиз ухлашни давом эттирсангиз, организм дам олмасдан стрессни бошдан кечира бошлайди. Организм уйғонишга тайёр, қон оқимини ва асаб фаолиятини тиклаш учун озиқланиш керак, бу уйқу пайтида секинлашади. Шунинг учун бош оғриғи — стресс, шунингдек, чанқоқ ҳамда қорин очиши кузатилади.

Ноқулай ётоқ

Бирор киши ноқулай ҳолатда ухлаганда, масалан, жуда баланд ёки паст ёстиқ туфайли умуртқа поғонаси эгри бўлиб қолса, у тез-тез чўчиб кетиши мумкин. Лекин узоқ вақт давомида чуқур уйқуга кетмайди. Агар у қаттиқ ухлаб қолса, унда нотўғри позиция туфайли қон айланиши ёки нафас олиш қийинлашади. Ноқулай вазиятда қанча узоқ ухласа, мия ҳам шунчалик кўп азобланади. Эрталабки бош оғриғи — бу организмнинг уйқуда дам олганининг эмас, балки азоб чекаётгани ҳақидаги сигналдир.

Юрак фаолияти

Маълумки, уйқунинг маълум босқичларида юрак тезлиги сезиларли даражада секинлашиши мумкин. Буни, масалан, юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморларга ўрнатиладиган кундалик мониторлар маълумотлари тасдиқлайди. Шундай қилиб, эрталаб соат 4 дан 5 гача, кўпчиликда пулс 1 дақиқада 40 та уришига тўғри келади. Агар инсон узоқ вақт ухласа, юрак уриш тезлиги паст бўлган фаза кўпроқ содир бўлади, бу қон томирларининг, шу жумладан миянинг ишига таъсир қилмай қолмайди.

Кислород танқислиги

Ухлаш вақтида инсон зарарли моддаларни, хусусан, организмга қайтиши керак бўлмаган карбонат ангидрид чиқаради. Агар инсон ҳавоси яхши айланмайдиган хонада узоқ вақт ухласа, ҳаводаги кислород даражаси камаяди ва бунинг ўрнига заҳарли моддаларни нафас олиш бошланади. Енгил заҳарланиш ва кислород танқислиги мавжуд бўлиб, организм бош оғриғи билан реакцияга киришади. Нохуш оқибатларга йўл қўймаслик учун ҳар доим ётишдан олдин ётоқхона ҳавосини янгилаш керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда Туркиядаги зилзиладан жабр кўрганлар учун ёрдам қабул қилинмоқда
Шоу-бизнес
Қашшоқ оилада туғилган бўлса ҳам, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишни уддалаган Голливуд юлдузлари (фото)
Дунё
“Сталиндан кейинги иккинчи одам” — Маленковнинг ҳокимиятдан четлатилиши, боши танасидан жудо этилган Шотландия қироличаси ва Канадада тўқнашган икки поезд. Кун хро...