Тошкент вилояти Олмалиқ туманида 25 июль эҳтиётсизлик оқибатида автомобиль каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 16:45 да Олмалиқ шаҳар ФВБга Олмалиқ шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи Таначи—Бўка каналига Nexia-1 автомобили ҳайдовчиси кутилмаганда бошқарувни йўқотиш оқибатида тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, зудлик билан қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган ва техникаларини жалб қилган ҳолда автомобиль каналдан олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ (0)