Тошкент вилояти Миробод туманида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.А. бошқа бир фуқаро У.га Юқори Чирчиқ туманида «Т.Б.» МЧЖга ижара шартномаси асосида берилган ер майдонининг 45 сотихини 7 800 долларга сотишга келишгани аниқланган. У ер майдони ҳужжатларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 5,5 минг долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)