АҚШ Федерал резерв тизими (Fed) базавий фоиз ставкасини кетма-кет иккинчи марта — 0,75 пунктга, йиллик 2,25 фоиздан 2,5 фоизга оширди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Июнь—июль ойларида жами ўсиш 150 базавий пунктни ташкил қилди. Бу эса 1980 йилларнинг бошидан бери энг кескин кўтарилишдир.
Сўнгги марта регулятор ставкани 15 июнда ҳам 0,75 пунктга оширган эди.
Жорий пресс-релизда Fed инфляцияни 2 фоиз мақсадига қайтаришга қатъий содиқ эканлигини таъкидлайди.
Қарор иқтисодчилар ва бозор иштирокчиларининг прогнозларига тўғри келди.
Марказий банк раҳбарияти АҚШ иқтисодиётида ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ва харажатларнинг заифлашганини қайд этди, бироқ у қарз олиш нархининг янада ошишини кутаётганини тасдиқлади.
Изоҳ (0)